“Насаф”да кайфият йўқ, “Пахтакор”да эса…
SPORTS.uz сайти журналисти – Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм саҳифасида бугун бўлиб ўтадиган “Насаф” – “Пахтакор” қарама-қаршилигидаги жамоаларнинг имконияти борасида фикр билдириб ўтди. Унга кўра, кўпчилик тахмин қилаётгандек “шерлар” суперкубогнинг фаворит эмас:
“Cуперкубог баҳси олдидан мураббийлар ўз фикрини билдириб ўтди. "Ўзбекча футбол"да айтган сўзларимни Рўзиқул Бердиев ҳам такрорлади. Финалда фаворит жамоа йўқ!
Ҳақиқатдан ҳам шундай. Тўғри "Насаф"да ҳозир бироз кайфият йўқ, аммо жамоа бундан ҳам оғир вазиятлардан чиқиб кетганини кўп кўрганмиз. "Пахтакор" тўлиқ Черанга боғланиб қолгани ҳақида кўп такрорладим.
"Нефтчи" бир йилни ўзида икки маротаба "шерлар"ни енгиб, схемада заиф нуқталар етарли эканлигини кўрсатди. Қисқаси, икки жамоа ҳам бир хил холатда майдонга чиқади. Ўйиндан олдин ҳақиқатдан ҳам имконият 50/50. Бу қайсидир жамоани хафа қилмасликка интилиш эмас. Вазиятга реал баҳо бериш керак.
"Насаф" ва "Пахтакор" сўнгги йиллардаги ўзбек футболининг "flagman"ларига айланган. Бу вазият қанчалар мураккаб бўлмасин, даражани тушиб кетмаслигини таъминлайди.”
Эслатиб ўтамиз, баҳс бугун соат 19:30 да “Суғдиёна” жамоасининг (Жиззах) уй стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни Спорт телеканли жонли эфирда олиб беради.
Фикрлар