Осиё кубоги. Австралия - Ўзбекистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган муҳим Австралия - Ўзбекистон ўйинини япониялик Араки Юсуке бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Миҳара Жун ҳамда Такаги Такуми ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг ишлайди.

Маълумот учун, Араки Юсуке жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида “Нассажи Мозандарон” (Эрон) - “Навбаҳор” учрашувида ҳакамлик қилган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 20 марта сариқ карточка чиқарган.

Осиё Кубоги-2023 | 3-тур
23.01.2024 | 16:30 (Тошкент вақти)
АВСТРАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
“Абдуллаҳ бин Ҳалифа” стадиони, Доҳа

Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Қанот ҳакамлари: Миҳара Жун, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
ВАР: Иида Жумпеи (Япония)
АВАР: Фу Минг (Хитой)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AskRus
21/01/2024 20:13
Хамма хайрон.
Хакам яна япон!
&
Махмуд1966
21/01/2024 13:43
Яна ямонми???? Оргкомитет атайлаб киляптими дейман???
&
Адхамжон Низомов
21/01/2024 13:05
Узбекистонни пешонасига доим шу японлар езилган эканда.Чичиб куймаса булди бу жапон.