Дэн Хукер Волкановскига ажойиб маслаҳат берди

  • 28 февраль, 13:33
  • 0
  • MMA

Янги Зенландиялик UFC жангчиси Ден Хукер ўзининг дўсти ва ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Александр Волкановскига ММА дан бироз вақтга танаффус қилишини маслаҳат берди.

"Алекс қилиши мумкин бўлган энг яхши нарса - умуман ҳеч нарса ҳақида ўйламслик. У Илья Топурияни мағлуб эта оладими? Албатта, ҳа. У Ислом Махачевни мағлуб эта оладими? Ҳа, буни ҳам қила олиши мумкин. Лекин ҳеч нарса абадий давом этмайди. Бу спорт - энг зўр жангчи ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайди. Шу боис, ҳозир Алексга танаффус жуда муҳим. У камида 8-12 ой дам олиши керак", - деди Хукер Middle Easy га.

Маълумот учун, Волкановски "UFC 298" турнирида Илия Топурияга имкониятни бой бериб қўйганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!