Асосий мазмунга ўтиш

Элдор Шомуродовнинг дубли "Кальяри"нинг ғалабасини таъминлади!

Узоқ кутилган гол урилди

А Серия 28-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда сардинияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жароҳатидан қайтган Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг бошида майдонга тушди ва 51-дақиқада "Кальяри"даги дебют голини урди. 76-дақиқада эса чап қанотдан рейд уюштириб, яна бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди. 

Шу тариқа, сардинияликлар А Серия турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ