"Салернитана"га қарши ўйиндан кейин Раньери Шомуродов ҳақида нималар деди?

А Серия 28-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана"га учрашувида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин сардинияликлар бош мураббийи Клаудио Раньери ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бу биз учун муҳим ғалаба. Ористиано ва Шомуродовлар тикланишга муваффақ бўлишди. Бугун нима бўлганда ҳам ютишимиз керак эди. Элдор дарров бизнинг схемаларимизга мослашди, лекин ҳали менталитет борасида бундай эмас. Жамоага мослашаётган пайтида жароҳат олди. Аммо ҳозир жуда ажойиб ҳолатда. Яхши теҳникага эга ва голни ҳис қила олади", - деди италиялик мутахассис. 

Шомуродов дубль қилган ўйиндан кейин "Кальяри" А Серия турнир жадвалида 13-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
10/03/2024 00:01
Элдорга бугундан бошлаб асосийда жой кафолатланди.Тугрими?,Раньери.