Ўзбекистонлик ҳакамлар "ЖЧ-2026 саралаш" учрашувига тайинлов олди

Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октябр ойида бошланган ва саралашнинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқарган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Хитой – Таиланд учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Қирғиз Республикаси – Малайзия баҳсига яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!