
"Насаф" икки йилдан сўнг "Сўғдиёна"га гол урди
Суперлиганинг биринчи турида "Сўғдиёна" "Насаф" меҳмони бўлиб, мағлубиятга учрамоқда. Учрашувда Шароф Муҳитдинов ажойиб зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 35-дақиқада футболчи узоқ масофадан зарба берди ва тўп дарвозадан жой олди.
Ўтган мавсум давомида бўлиб ўтган иккита ўйинда ҳам "аждарлар" "Сўғдиёна" дарвозасига гол ура олмаган эди. Иккала баҳсда ҳам "бўрилар" 1:0 ҳисоби билан зафар қучган.
Сўнгги марта "Насаф" Жиззах клубини 2023 йилда ишғол қилганди. Ўша учрашувда Акмал Мозговой ва Ойбек Бозоров ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишган.
Фикрлар