
Англия гранди "Барса" ярим ҳимоячиси учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи
"Ливерпуль" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоанинг асосий таркибида доимий ўрин эгаллай олмаяпти, шу сабабли у клубни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. El Nacional хабар беришича, испаниялик футболчини харид қилишга "Ливерпуль" тайёр. Англиянинг номдор клуби Лопес трансферига 50 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Фермин Лопесга Мадриднинг "Атлетико"си, "Астон Вилла", "Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини айнан 50 миллион еврога тенг деб белгилаган.
Жорий мавсумда Фермин Лопес “Барселона” сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар