
"Бобур арена"да оддий ўйинлар бўлмаяпти ёхуд яна драматик беллашув!
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ баҳсларининг 1-туридаги сўнгги учрашув “Бобур арена”да “Андижон” ҳамда “Сурхон” клублари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўйин ҳужумкор, қизиқарли ва шу билан бирга асабий тарзда кечди. Иккала жамоа мураббийлари томонидан таркибда айрим ўзгаришларга қўл урилди. Чунки тақвим тиғиз бўлиб, олдинда яна Суперлига баҳслари кутаётганди. Шу боис таркибларда айрим ротациялар бўлди.
Лекин беллашув бошларида кутилмаганда “Сурхон” бирин-кетин иккита гол урди. Аввалига 11-дақиқада меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтгач, иккинчи гол яна мезбонлар дарвозасига киритилди. Вазият бундай тус олишини кутмаган мезбонлар шундан сўнг тўлиқ ташаббусни ўз қўлига олдилар ва рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган вазиятларни ярата бошлади. Ана шундай ҳужумларнинг бирида ҳимоячи Лука Ускокович яна стандарт вазиятдан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. У кетма-кет иккинчи ўйиндирки гол урмоқда. Ўтган сафар Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига ҳам айнан боши билан гол ургани ёдимизда. “Андижон” яна бир нечта вазиятда голга яқин келдию, бироқ якунловчи зарбада аниқлик етишмади.
Танаффусдан кейин “Андижон” таркибида бира тўла уч нафар ўзгариш рўй берди. Кутилганидек, майдон эгалари катта куч билан олдинга ташландилар. Галма-галдан футболчилар “Сурхон” дарвозаси томон хавфли зарабалар бера бошлади. Фақатгина учрашув охирларига яқин кўплаб хавфли ҳужумлардан бири гол билан якун топди. Бу вазиятда жарима майдони ичида Дамир Темиров ўзи учун қулай имкониятдан фойдаланиб қолди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтгач, меҳмонлар учинчи голни урдилар. Натижада баҳс 2:3 ҳисобида “Сурхон” фойдасига ҳал бўлди.
“Андижон” – “Сурхон” – 2:3 (1:2).
17 апрель. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 8818 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расул Фозилов, Ислом Носиров.
Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов
“Андижон”: Валижон Раҳимов, Ислом Маматказин, Лука Ускокович, Олег Зотеев, Усмонали Исмоналиев (Абдулвоҳид Ғуломов, 64), Алтин Крезиу, Илҳом Абдуғаниев (Дамир Темиров, 46), Сардор Азимов (Дониёр Абдуманнопов, 46), Мирзад Механович, Фарҳод Соҳибжонов (Бектемир Абдуманнонов, 46), Ислам Машуков (Рустам Турдимуродов, 64).
“Сурхон”: Дилшод Йўлдошев, Беҳруз Каримов (Жавоҳир Жўраев, 55), Нодирхон Неъматхонов, Жамалдин Хожиниязов, Кирил Колесниченко, Сарвар Абдуҳамидов (Диёр Рамазонов, 79), Муҳаммад Али Абдураҳмонов, Шерзод Комилов (Сардор Маҳмудов, 79), Беҳруз Шукуруллаев, Асад Каримов (Достон Турсунов, 71), Дмитрий Кратков (Дмитрий Плетнев, 71).
Голлар: Кирил Колесниченко, 11-пен. – 0:1. Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 16 – 0:2. Лука Ускокович, 27 – 1:2. Дамир Темиров, 87 - 2:2. Достон Турсунов, 89 – 2:3.
Огоҳлантиришлар: Лука Усококович, 9. Дониёр Абдуманнопов, 66 – Дмитрий Кратков, 23 Нодирхон Неъматхонов, 38. Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 79.
Фикрлар