"Астон Вилла" Рэшфорд масаласида бир қарорга келди

BEPUL PROPAN

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери ва клуб раҳбарияти Маркус Рэшфорд билан узоқ муддатли шартнома имзолаш зарур деган хулосага келишди.

Ҳозирда Рэшфорднинг трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли. Рубен Аморим бошчилигидаги жамоада у кўпинча асосий таркибга кирмаган, мураббий эса футболчини машғулотларда етарлича меҳнат қилмасликда ва ишга бўлган лоқайд муносабатда айблаган, деб хабар беради TeamTalk.

"Астон Вилла"га ўтгач, Рэшфорд 13 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Бу эса унинг амалдаги шартномасида кўзда тутилган трансферни сотиб олиш бандини фаоллаштириш учун асос бўлмоқда. Ушбу бандга кўра, трансфер 45 миллион еврога тушади. Бироқ клуб ушбу нархни туширишга ҳаракат қилиши мумкин.

Шунингдек, Рэшфорднинг юқори маош талабларига кўра, ушбу трансфер амалга ошмай қолиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!