Шомуродов мухлисларига хушхабар!

  • 19 апрель, 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” қийинчиликлар билан бошланган мавсумни катта муваффақият билан якунлаш имкониятига эга бўлиб турибди. Клаудио Раньери қўл остида енгилмас жамоага айланган “бўрилар” бунинг учун Европа кубокларига йўлланма олиши керак.

Асл мақсад – Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш. “Рома” анчадан бери қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишни орзу қилади. 2025 йил давомида ҳали миллий чемпионатда мағлуб бўлмаган римликлар бу серияни ғалабаларга улаши талаб этилади.

А Сериянинг 33-турида пойтахтликлар “Олимпико”да ҳимояси энг заиф жамоа – “Верона”ни қабул қилади.

Клаудио Раньери анчадан бери ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ва Артём Довбик тандемини илк дақиқалардан бирга ўйнатишни режалаштириб юрган эди. Кўпчилик тажрибали мураббий бу режасини айнан “Верона”га қарши тўқнашувда амалга оширишини кутганди.

Бироқ бу гал ҳам “Рома” беллашувни ягона марказий ҳужумчи билан бошлайди. Нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, бу Элдор Шомуродов бўлади.

- “Рома” охирги икки учрашувда кучли рақиблар – “Ювентус” ва “Лацио” билан дуранг ўйнаб, қимматли очколарни йўқотди ва энди қолган учрашувларда бой берилган баллар ўрнини тўлдириши керак.

Римликлар чемпионатни кучли тўртликда якунлаш учун курашаётгани боис, бўлажак баҳсда уларни фақат ғалаба қониқтиради. Бироқ Клаудио Раньери яна ўйин аввалида Довбик-Шомуродов дуэтидан фойдалана олмайди.

Бир неча ўйинчилар, хусусан украиналик форвард умумий машғулотларда қатнашмади ва тиззасидаги безовталик туфайли индивидуал машғулотлар ўтказди. Довбик бир неча кундан бери чап тиззасига муолажа оляпти. Энди олдинги сафда Элдор Шомуродов тўп тепади. Майдонда икки марказий ҳужумчини кўрмаймиз. Элдорга икки ҳужумкор ярим ҳимоячи ёрдам бериши кўзда тутилган. Булар Матиас Суле ва Томмазо Бальданци бўлиши мумкин, - деб ёзмоқда laroma24.it   сайти.

Бу маълумотларни яна бошқа манбалар ҳам тасдиқлади.

- “Рома”да кутилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Клаудио Раньери “Верона”га қарши ўйинда ҳужум марказида Элдор Шомуродовни ўйнатадиган бўляпти. Ўзбек ўйинчиси ҳар доим ўз меҳнати билан эътибор қозониб келган. Энди у Артём Довбикнинг ўрнига учрашувни бошлаб бериш имконига эга. Украиналик ҳужумчи индивидуал машғулот ўтказганига қарамай, ўйинга захирадан қўшилиши мумкин.

Раньери бир неча маротаба жамоада асосий ҳужумчи тушунчаси йўқ экани ва ким жамоага фойда кўпроқ фойда келтиришга тайёр бўлса, айнан ўша ўйинчи бошланғич таркибдан жой олишини таъкидлаган. Бу гал ана шу имкон Шомуродовга берилади.

Жорий мавсумда ҳозирча олтита тўп киритган Элдор чемпионат давомида атиги беш бор бошланғич таркибдан жой олганди. Шунга қарамай, ўзининг курашувчанлиги ва интилувчанлиги билан жамоа ўйинига ижобий таъсир ўтказиб келаётган ўзбек легионери яқинда клубдан янги шартнома олиб, ҳамкорликни 2027 йилнинг ёзигача узайтирди.

Энди “Рома” мураббийлар штаби “Верона” ҳимоясини ёриб ўтиш учун Элдор Шомуродов бошчилигида Матиас Суле ва Томмазо Бальданци ҳужум учлигини майдонга ташлайди, - деган хулоса берди tuttomercatoweb.com портали.

Vocegiallorossa сайти экспертлари “Рома” ва “Верона” учрашуви олдидан статистик маълумотларга этибор қаратди.   

 Ушбу манба беллашувга мезбонлик қиладиган пойтахтликлар ўтган йилнинг 15 декабридан бери мағлубият нималигини билмай келаётган ва шу санадан бери жами 16 та учрашувда ижобий натижани қўлга киритганини қайд этди.

Бу икки жамоа А Серия доирасида жами 67 маротаба тўқнаш келган ва шулардан 34 тасида римликлар, 12 тасида “Верона” зафар қучган. 20 та ўйинда кучлар тенг келган.

Рим мезбонлик қилган 33 та беллашувдан 23 тасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Вероналиклар атиги икки бор ўз ўйига ғалаба билан қайтган. Бироқ бу муваффақиятларнинг охиргиси ярим аср олдин – 1973 йилнинг 28 январида кузатилган.

Ўзаро учрашувлар тўпурари Пауло Дибала ўз ҳисобига бешта тўп ёздириб қўйган. Лоренцо Пеллегрини учта гол урган. Ҳозир “Рома” таркибида фаолият юритаётган ўйинчилардан Матиас Суле иккита, Жанлука Манчини, Брайан Кристанте, Стефан Эл-Шаарави, Томмазо Бальданци, Элдор Шомуродов, Артём Довбик биттадан гол муаллифи бўлган.

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Рома” ҳамда “Верона” ўртасидаги муҳим учрашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Ана холос: Ҳусанов Роналду билан бирга ўйнаши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!