
Ўзбек спортчилари тарихий натижа қайд этди
Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасида ўтказилган қитъа чемпионати ўз якунига етди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси хабарига кўра, чемпионатнинг сўнгги кунида ўтказилган баҳсларда Жаҳонгир Жўрабоев олтин, Тимур Насимов кумуш, Руслан Саъдуллаев ва Асилбек Тўхтамуродов бронза медалларини қўлга киритди.
Фикрлар