
Ҳусанов "Эвертон"га қарши учрашувда иштирок этадими? Гвардиола қисман жавоб берди!
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоада ишончли ва барқарор футболчиларнинг бўлишига алоҳида эътибор қаратади. Унинг фикрича, жамоада футболчилар сони кўп бўлиши эмас, уларнинг ишончлилиги муҳимроқ.
"Ҳозирда таркибимиз катта ва шунчаликки, бир-икки футболчи ҳатто "Гудисон Парк"даги ўйинга ҳам бора олмайди. Бу улар учун оғриқли ҳолат.
Улар ўз уйларида қолишади ва ўзларига савол беришади: “Мен бу ерда нима қиляпман?”. Шунинг учун энг асосийси — қайси футболчи ишончлироқ эканини таҳлил қилиш. Бу жуда муҳим.
Агар футболчи ишончли бўлса, унда бизнинг учун етарли. Аммо агар у мавсумдаги фақат 20-25 фоиз ўйинларда иштирок этса, унда ўша позицияга яна бир футболчи керак бўлади.
Бу барчаси кейинги мавсум учун. Агар таркибимизда ишончсиз футболчилар қоладиган бўлса, таркибни кенгайтиришга тўғри келади. Бироқ, биз тўғри мувозанатни топишимиз керак", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, бугун "шаҳарликлар" бугун Мерсесайднинг "Эвертон" клуби билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.
Comments