
Бокс. Бугундан Осиё чемпионати старт олади
Хабар берганимиздек, 17 апрелдан 1 майгача Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади.
Илк кундан 4 нафар кичик ўсмирларимизнинг баҳслари ўрин олган.
Жуфтликлар билан танишинг:
-43 кг: Зарифжон Неъматов - Я-Ге Пан (Хитой Тайпейи)
-46 кг: Ойбек Олимжонов - Марван Алшеебани (Бирлашган Араб Амирликлари)
-49 кг: Улуғбек Солиев - Ҳусеин Скҳафее (Иордания)
-64 кг: Шоҳрух Худойбердиев - Меиржан Шади (Қозоғистон)
Баҳслар Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар