Қозоғистон мураббийи: "Бу ноҳақлик! Вояга етганлар ўсмирлар ўртасидаги турнирларда иштирок этмаслиги керак"

  • 19 апрель, 18:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси устози Елдос Сайдалин Сербиядаги IBA жаҳон чемпионатида иштирок этмаган юрт - Ҳиндистон ҳақида гапирди. 

"Ҳиндистон ҳалқаро аренада рақобатбардош бокс намойиш этмоқда, демаган бўлардим. Уларнинг ҳалоллигига шубҳам бор. Ҳиндистон таркибида вояга етган қизлар ўсмирлар ўртасидаги турнирларда жанг қилишади. Бу ноҳақлик! Бундай бўлмаслиги керак. Эшитишимча, уларнинг фуқароларига ҳужжатлар кечикиб берилади, шунинг учун уларнинг ёши кўринишига ҳам тўғри келмайди" - деди Сайдалин You Tube даги  "AQYRYS SEITQAZY" каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 8-17 март кунлари Сербияда ўтказилган бокс бўйича аёллар ўртасидаги IBA 14-жаҳон чемпионатида 50 давлатдан 239 нафар спортчи иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!