
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида алмаштирилган Шомуродов қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз бор, Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган баҳсда "Рома" "Верона" билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувни миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов дастлабки дақиқалардан бошлаб, 4-дақиқада ҳисобни очди. Мазкур гол эса учрашув тақдирини ҳал қилган ҳолда, римликларга 3 очкони тақдим этди.
Ҳамюртимизнинг бўлиб ўтган учрашувда қайд этган статистикаси билан батафсил танишинг:
Дақиқа - 82
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1/1
Дриблинг уринишлари – 0/5
Тўпга тегинишлар сони - 34
Узатмалар аниқлиги - 15/17 (88%)
Кескин узатмалар - 0
Узоқ масофага узатмалар – 0/1
Яккакурашлар – 1/7
Иккинчи қаватдаги курашлар - 1/6
Қоида бузарликлари – 1
Унга нисбатан қоида бузилиши – 1
Тўп тортиб олиш – 0
ХГ - 0.99
Шомуродов ушбу ҳаракатлари билан ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб якунланди.
Фикрлар