Шомуродов ўйиндан сўнг: "Чемпионлар лигасига чиқишни жуда хоҳлаймиз"

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси ҳисобланган Элдор Шомуродов "Верона" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўйинга доир фикрлари билан ўртоқлашди. Элдорнинг ягона голи римликларга муҳим уч очкони тақдим этди ва жамоани Чемпионлар лигаси йўлланмасига бир қадам яқинлаштирди. 
 
"Биз Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни жуда хоҳлаймиз ва бунга эришиш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Мураббий бу ўйин осон бўлмаслигини айтганди, лекин биз уддаладик — бунда мухлисларнинг роли катта бўлди, улар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Улар бизга жуда катта ёрдам беришмоқда" — дея таъриф бериб ўтди миллий терма жамоамиз аъзоси. 

Eldor Shomurodov of AS Roma celebrates the victory at the end of the Serie A match between AS Roma and Verona at Stadio Olimpico on April 19, 2025 in...
 
Маълумот ўрнида, 29 ёшли форвардимиз жорий мавсум 32 та беллашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!