Гвардиола янги дарвозабон танлади

  • 20 апрель, 09:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Эдерсон ўрнига бошқа дарвозабон олиб келишга қарор қилди.

31 ёшли Эдерсон аввалги йилларда футбол тили билан айтганда ҳақиқий ярим жамоа вазифасини ўтаб келаётган эди. Бироқ кейинги пайтда бразилиялик голкипер ўйинида пасайиш кузатилмоқда.

Бундан ташқари, бу мавсумда Эдерсон бир неча бор жароҳат олиб, муҳим паллада жамога ёрдам бера олмади. Айрим ҳолатларда иккинчи посбон Стефан Ортегага рақобатни бой беряпти.

Нуфузли манбаларнинг ёзишича, “Манчестер Сити” раҳбарияти дарвозабон позицияси учун асосий номзод сифатида “Порту” посбони Диогу Коштани танлаган. 

Португалия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланган Коштанинг ҳозирги шартномасида 63 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули белгиланган  бўлиб, битим 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Шунга қарамай, “Сити” бу суммани тўлашга тайёр эмас, аммо ёзги трансфер ойнасида футболчини тахминан 50 миллион фунт эвазига қўлга киритишга умид қилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Диогу Кошта Эдерсондан жойини тортиб олиши турган гап.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!