
"Рома" ички чемпионатда Шомуродов билан бирга, ажойиб серия қайд этмоқда
"Рома" Италия А Сериясининг 33-турида "Верона"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа римликларнинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 17 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги бор декабрь ойида "Комо"га қарши учрашувда (0:2) мағлуб бўлган эди.
Жамоа ушбу давр давомида "Милан", "Ювентус", "Лацио", "Болонья", "Наполи" каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушиб, имкониятни бой бермаган.
Эслатиб ўтиш жоиз, римликлар навбатдаги учрашувини 26 апрель куни Миланнинг "Интер" клубига қарши ўтказади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Фикрлар