
Люксембургда тўққизта медаль олдик
Люксембургда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндан жой олди.
Мусобақада Ўткирбек Жўраев эркин чиқишда олтин, кўпкурашда ва тўсинда машқ бажаришда кумуш медалларни қўлга киритди. Абдулла Азимов брусь йўналишида олтин медални терма жамоамизга тақдим этган бўлса, эркин усулда машқ кўрсатишда иккинчи бўлди.
Шунингдек, Аҳрорхон Темирхонов ҳалқадаги баҳсларда барча рақибларини ортда қолдирди ва мусобақа ғолибига айланди.
Шунингдек, ушбу йўналишда Ҳабибулло Эргашев кумуш медаль билан тақдирланди. Спорт отида машқ бажаришда бронза медалига эга чиқди.
Фикрлар