Флик “Барса”нинг мағлубиятига изоҳ берди

BEPUL PROPAN

Европа Чемпионлар лигаси ярим финали жавоб учрашувида “Интер”га 3:4 ҳисобида енгилган “Барселона” бу йилги мусобақани тарк этди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар икки учрашув бир хил – 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган қўшимча таймларда Фраттези каталонияликлар дарвозасини ишғол қилиб, иккинчи ўйин мезбонларининг ғалабасини таъминлади.

Ўйиндан кейин “Барселона” бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳафсалам пир бўлди. Бироқ бу ўйиндан ёкин футболчиларимиз ҳаракатларидан эмас. Улар қўлидан келганини қилди. Бўлар иш бўлди. Афсуски, биз мусобақадан чиқиб кетдик. Келаси йили қайтамиз.

“Интер” ҳам жуда кучли жамоа. Уларнинг меҳнати эътирофга лойиқ. Улар ҳимояда жуда тартибли ўйнади, ўта хавфли ҳужумчилари бор. Тўпни яхши назорат қилади ва ўз ҳаракатларини автоматлашган даражада мукаммал бажара олади, - деди Ханс-Дитер Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!