
Ана холос! "Реал"нинг яна икки футболчиси сафдан чиқди
Хабарингиз бор, бир неча соат олдин "Реал Мадрид" футболчилари Рюдигер ва Родриго жароҳат сабаб, 2 ва 1 ой давомида жамоага ёрдам бера олмасликлари маълум бўлди.
"Relevo" нашри эса ҳозиргина Дани Себальос ва Ферлан Менди ҳам бўлажак учрашувда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Манбага кўра, испаниялик ярим ҳимоячи чап тўпиғида оғриқ ҳис этмоқда. Франциялик фулбек эса "Барселона"га қарши беллашувнинг дастлабки бўлимидаёқ жароҳат олиб, захирага олинган эди.
Бундан ташқари, бир неча дақиқа олдин Рюдигер операция қилинди ва 2 ойни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Родриго ҳам ўзини ноқулай ҳис қилаётгани сабаб, 1 ой жамоага ёрдам бера олмайди.
Фикрлар