Рафинья Нико Уильямснинг "Барселона"га келишига жиддий муносабат билдирди

CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Рафинья эҳтимолий янги трансфер — Нико Уильямс борасида фикр билдирди.

Tecno

"Нико — юқори савиядаги ўйинчи. Шу боис, клуб уни олиб келмоқчи бўлаётгани ажабланарли эмас. У ҳозирнинг ўзида Испания терма жамоаси футболчиси. Биз жамоага фойда келтирадиган ҳар қандай ўйинчини мамнуният билан қарши оламиз" — деди Рафинья "Globo" нашрига берган интервьюсида.

2023/24 йилги мавсумда Нико Уильямс Ла Лиганинг 29 та учрашувида иштирок этиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.

Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали 21 ёшли вингернинг бозор қиймати 70 миллион евро деб баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!