Файзуллаев янги жамоа танлашида кимларнинг “қўли” борлиги ошкор бўлди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА  ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркия Суперлигасининг “Истанбул Башакшеҳир” клубида давом эттириши ҳақида маълумотлар чиқа бошлади.

Tecno

Туркиялик таниқли журналист Усмон Алтунтерим ўзининг манбаларига таянган ҳолда “Башакшеҳир”дан Аббосбек Файзуллаев трансферига оид ички маълумотларни олиб, уларни мухлислар эътиборига ҳавола этишга уринмоқда.

- Тўғрисини айтсам, трансфер бўйича интенсив музокаралар қарийб 20 кундан бери давом этмоқда. Аббосбек Файзуллаев трансферга розилик берган. Унинг Ўзбекистон терма жамоасидаги дўсти Элдор Шомуродовнинг “Башакшеҳир” сафига кўчиб ўтгани ҳам танловда муҳим аҳамият касб этди.

Бироқ энг асосийси, “Манчестер Сити”га эгалик қилувчи City Football Group холдинги “Башакшеҳир”нинг ҳамкори ҳисобланади. Файзуллаев келажакда Европа топ-лигаларида ўзига жой ҳозирлаш учун “Башакшеҳир” билан алоқаларидан фойдаланишни мақсад қилган кўринади.

Мен клубдан трансфер учун тўлов усуллари ҳақида аниқ маълумот олганим йўқ. Бироқ сумма 7,5 миллион евро ва қўшимча бонусларни ўз ичига олади. Хабар тез орада расман тасдиқланиши кутиляпти, - деди Усмон Алтунтерим.

Яна бир машҳур инсайдер Иван Карпов ҳам Аббосбек Файзуллаев трансфери City Football Group холдинги ташаббуси билан амалга оширилаётганини тасдиқлади.

-  Аббоснинг ЦСКАдан трансфери – “Истанбул Башакшеҳир”нинг Шайх Мансур холдингига кириши натижасидир.

Айнан унинг мутахассислари “Истанбул Башакшеҳир”га Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчисини олишни тавсия қилган, - деб ёзди инсайдер Иван Карпов.

Ўз ўрнида, Россия футболидаги таниқли шахслар Аббосбек Файзуллаевнинг Премьер-лигадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирмоқда.

- Файзуллаевнинг кетиши нафақат “армиячилар” учун, балки бутун Россия футболига ҳам йўқотиш бўлади. Аббосбек жуда самарадор футболчи эканидан ташқари, унинг ўйинлари одамга ҳузур бағишлайди.

Бу трансфер ҳозир фойдалими? Файзуллаевни атиги 500 минг еврога олишган. Гап бошқа томонда. Агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йили жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатса, Файзуллаевни катта суммага трансфер қмлиш имконияти туғилади.

Аббосбекнинг нуқтаи назаридан, ҳар ҳолда Москва фантастик шаҳар, унга Туркияда қай даражада қулай бўлишини айтиш қийин. Нима бўлганда ҳам Туркия худди Ўзбекистон каби мусулмон давлат, шу боис, Файзуллаевнинг ўзи, агентлари ва ота-онаси бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрган, - деди “Локомотив Москва” клуби собиқ вице-президенти Юрий Белоус.

“Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаевни ЦСКА 2023 йилнинг августида ўз сафига қўшиб олган. “Пахтакор” бу трансфердан 500 минг евро олгани қайд этилган.

Аббосбек Файзуллаев легионер сифатидаги дастлабки мавсумидаёқ ўзини кўрсата олди ва Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди. Бундан ташқари, Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси  номинациясида ҳам ғолиб чиқди.

Бу йил легионеримиз Россия футболидаги дастлабки совринларини қўлга киритди. Аббос Файзуллаев ЦСКА сафида мамлакат чемпионатининг бронза медалига эга чиқди, кубок ва Суперкубок соҳибига айланди.

Файзуллаев “армиячилар” сафига кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 72 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 22 та ассист расмийлаштирди.

Файзуллаев Европа топ-лигаларига Туркия орқали боради

Ҳусанов? Гвардиола талаби билан “Сити” олти футболчидан воз кечади

Тезкор: Файзуллаев трансферига нарх белгиланди!

Файзуллаев бирорта ўзбек футболчиси эришмаган натижани қайд этди

Ўзбек легионери трансфердан норози фанатларга зўрлигини исботлаши керак!

Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!