Файзуллаев Европа топ-лигаларига Туркия орқали боради

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА клуби ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Туркия Суперлигасида иштирок этаётган “Истанбул Башакшеҳир”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатиляпти.

Tecno

Футбол экспертлари 21 ёшли ўйинчи атрофида бўлаётган воқеаларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдиряпти.

Sports.uz  портали мутахассисларнинг Аббосбек Файзуллаев трансфери бўйича муносабатларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Алишер Никимбаев, футбол мутахассиси:

Илгари мен бу трансферни ортга ташланган қадам, деган бўлардим. Лекин ҳозир уни олдинга интилиш, деб баҳоласам бўлади. “Истанбул Башакшеҳир” Аббос учун Европага трамплин бўлиши мумкин.

Санкцияларни инобатга олганда, ЦСКАда ўйинчи сотиш бўйича муаммолар бор. Аббоснинг Истанбул клубига трансфери бу тўсиқларни айланиб ўтиш учун амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун энг аввал ўйинчини Россиядан олиб чиқиш, кейин Туркия орқали уни Европага юбориш лозим.

Вячеслав Чанов, ЦСКА собиқ дарвозабони:

Файзуллаевнинг кетаётгани ёмон бўлди. Бу ўйинчи Ўзбекистондан келганида уни ҳеч ким танимас эди. Бу трансфер устидан кулганлар ҳам кўп бўлди. Аббосбек келдию, майдонда ўз ижодкорлигини намойиш қила бошлади.

Мен Файзуллаевнинг ЦСКАда қолишини истайман. Аббос клуб мухлисларига қадрдон бўлиб қолганди.

Анзор Гаргаев, Туркия бозорида ишлаган собиқ футбол агенти.

- Аббосбек Файзуллаев ўзининг ўйин услуби билан “Башакшеҳир”га мос тушадиган футболчи. Бу жуда яхши ва бадавлат клуб. Бу клубни шахсан Ражап Тайип Эрдоған қўллаб-қувватлайди.

21 ёшли Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА клуби ҳужумкор футболчимизни 2023 йилнинг августида ўз сафига қўшиб олган. “Пахтакор” бу трансфердан 500 минг евро олгани қайд этилган.

Аббосбек Файзуллаев легионер сифатидаги дастлабки мавсумидаёқ ўзини кўрсата олди ва Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди. Бундан ташқари, Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси  номинациясида ҳам ғолиб чиқди.

Бу йил легионеримиз Россия футболидаги дастлабки совринларини қўлга киритди. Аббос ЦСКА сафида мамлакат чемпионатининг бронза медалига эга чиқди, кубок ва Суперкубок соҳибига айланди.

Файзуллаев “армиячилар” сафига кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 72 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 22 та ассист расмийлаштирди.

Файзуллаев янги жамоа танлашида кимларнинг “қўли” борлиги ошкор бўлди

Ҳусанов? Гвардиола талаби билан “Сити” олти футболчидан воз кечади

Тезкор: Файзуллаев трансферига нарх белгиланди!

Файзуллаев бирорта ўзбек футболчиси эришмаган натижани қайд этди

Ўзбек легионери трансфердан норози фанатларга зўрлигини исботлаши керак!

Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!