
Айни пайтда UFC нинг энг яхши учта жангчиси ким? Мераб Двалишвили жавоб берди
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили айни пайтда UFC нинг энг яҳши учта жангчиси ким эканини айтди.
"Ҳозирда Илия Топурия биринчи рақамда. У учта чемпионлик жангида ғалаба қозонди ва иккита камарни қўлга киритди. Иккинчи рақам - Ислом Махачев. Ўйлашимча, у ярим ўрта вазнда ҳам натижа кўрсата олади. Учинчи рақам - Александр Пантожа. Унинг дивизионида бразилияликка тенг келадигани йўқ" - деди грузиялик Ариэль Хелванининг подкастида.
Маълумот учун, Илия Топурия "UFC 317" турнирида Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, енгил вазндаги вакант камарни қўлга киритди.
Фикрлар