
Одил Ҳамробеков Эрон клуби таклифини рад этди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков катта танлов олдида турибди.
Бизга маълум бўлишича, "Персеполис" футболчини қўлга киритиш учун "Бунёдкор"га тавон пулини (тахминан 150-200 минг доллар) тўлаб беришга хам тайёр эди, аммо Ҳамробеков таклифни рад этди. Футболчи легионер бўлиш учун бошқа вариантларни кўришда давом этади.
"Насаф" эса, вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ратиньо "Динамо"да қолгани боис, марказий зонани кучайтириш учун "аждарлар" сифатли ижрочи изламоқда. Одил уларнинг "шорт лист"идаги асосий нишонлардан бири.
Фикрлар