
Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" сафарда "Хоразм"ни мағлуб этди, "Пахтакор"да ҳам ғалаба
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасидаги икки беллашув якунига етди.
"Навбаҳор" сафарда "Хоразм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди - 1:3.
Голлар: Игор Габриэл, 49 (0:1), Аббосжон Ғуломов, 80 (0:2), Шаҳрам Самиев, 83 (1:2), Аббосжон Ғуломов, 87 (1:3).
Куннинг навбатдаги баҳсида эса "Пахтакор" "Олимпик Мобиуз"га қарши баҳс олиб бориб, минимал устунликдаги ғалабани қўлга киритди - 2:1.
Браян Риаскоснинг дубли "шерлар"га ғалаба келтирган бўлса, меҳмонлар сафидаги ягона голга Бунёдбек Раҳимов муаллифлик қилди.
Фикрлар