"World Boxing" кубоги. Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпионини енгиб, олтин медални қўлга киритди!

  • 6 июль, 20:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бугун Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида "World Boxing" ташкилоти кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Ҳозиргина -65 кг вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова ҳакамларнинг якдил қарори билан (5-0) Олимпиада (Токио-2020) ҳамда уч карра Жаҳон чемпиони Бусеназ Сюрменелини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.  

Шу тариқа боксчиларимиз иштирокидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди. Ажойиб натижалар билан барчани табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!