"Арсенал" президенти Дьёкереш трансферини ҳал қилиш арафасида

  • 8 июль, 00:45
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби португалиялик ҳужумчи Виктор Дьёкерешни ўз сафига қўшиб олишни жиддий режалаштирмоқда. "BBC" нашрининг хабарига кўра, клубнинг спорт директори Андреа Берта ушбу трансфер бўйича музокаралар олиб бориш учун Португалияга, "Спортинг" клуби раҳбарияти билан учрашувга борган.

Tecno

Манбага кўра, келишув яқин кунларда расман эълон қилиниши мумкин. Трансфер баҳоси тахминан 70 миллион фунт (81 миллион евро) атрофида бўлади.

Маълумот учун, ўтган мавсум давомида "канонирлар" ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келган ва ҳатто марказий ярим ҳимоячи Микель Меринони ҳужумчи сифатида майдонга туширишга мажбур бўлган.

Айни вақтда 27 ёшли Дьёкереш сўнгги мавсумда юқори самарадорлик кўрсатиб, 52 ўйинда 54 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!