
"Манчестер Сити" АПЛнинг ўзидан яна бир ҳимоячини жалб қилмоқчи
Ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити" ўз сафини янги ўнг қанот ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи. Англия матбуоти, хусусан "Football Insider" нашрининг хабарига кўра, "Сити"нинг трансфер рўйхатида "Ньюкасл" аъзоси Тино Ливраменто ҳам бор.
Маълумотларга кўра, "Ньюкасл" 22 ёшли ҳимоячини 80 миллион фунт (93 миллион евро) эвазига сотишга тайёр. Бироқ, клуб бош мураббийи Эдди Хау футболчининг жамоада қолишини жуда истамоқда.
Тино "Ньюкасл" сафида икки мавсумдан бери ҳаракат қилиб келади. У шу вақт мобайнида 80 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар