"Реал" Гарсиянинг келажаги бўйича қарор қабул қилгани йўқ

  • 8 июль, 02:25
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳали ҳам 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсиянинг келажаги борасида аниқ қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Tecno

Ёш форвард Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзини яхши томондан кўрсатди — 5 та ўйинда 4 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. Шунга қарамай, Гарсиянинг асосий таркибда доимий ўйин амалиётига эга бўлиши мушкул, бу пайтда эса унга трансфер бозорида талаб ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, "қироллик клуби"Нинг раҳбарияти футболчи билан музокараларни КЎЖЧдан сўнг ўтказишни режалаштирган. Охирги қарор ҳали қабул қилинмаган.

Аввалроқ турли манбаларда бир-бирига зид маълумотлар тарқалган эди — баъзилар "Реал" Гарсияни жамоада қолдирмоқчи, деб хабар қилган бўлса, бошқалар уни ёзда сотиш эҳтимоли ҳақида ёзган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!