"Динамо" ёзги йиғинни Беларусда ўтказади

  • 10 июль, 10:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
CHERY AUTO

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Суперлига 15-тури доирасидаги "Насаф"га қарши (2:2) учрашувидан кейин қисқа таътилга чиқди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи даврани муваффақиятли ўтказган Вадим Абрамов шогирдлари бир ҳафталик дам олишдан кейин 14 июлдан мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди.

"Динамо" жамоаси ёзги танаффусда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни ҳамда таркибни кучайтиришни режалаштирган.

Хориж йиғини доирасида Самарқанд жамоаси 4 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кўзланган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинлари санаси ҳақида йиғин бошлангач маълумот берилади. "Динамо" 12 кунлик йиғиндан 26 июль куни қайтади.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинида 2 август куни Самарқандда "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!