Ашурматов: "Файзуллаев Ҳусановнинг йўлини такрорлай олади"

  • 10 июль, 17:45
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

Яқинда "Рубин" клубини тарк этиб Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтган легионеримиз Рустам Ашурматов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг потенциали ҳақида гапирди.

Tecno

- Туркия клублари Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. У Россияни Туркияга алмаштириши керакми?

- Аниқ айтолмайман, чунки у билан бу ҳақда гаплашмаганман. Лекин Туркиядан таклифлари борлигини эшитдим. Агар унга доимий равишда ўйин амалиёти беришса, мен унинг ўрнида кетган бўлардим. Лекин Туркияда захирага ўтирса, Россияда қолгани маъқул.

- Файзуллаев Ҳусановнинг йўлини такрорлай оладими?

- 100%! Жамоа билан машғулотлардан ташқари, Аббос индивидуал тарзда ҳам ишлайди. У Европага боришни хоҳлайди ва буни уддалайди," - деди Ашурматов россиялик мухбир Владислав Круглов билан суҳбатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!