
Остон Ўрунов бошлади!
Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов "Персеполис" машғулотларига қўшилди.
Айни дамдаа "қизиллар" Туркияда йиғин ўтказмоқда. Легионеримиз кечадан машғулотларни бошлади.
Яқинда "Персеполис"да мураббий алмашган эди. Исмоил Картал ўрнига Воҳид Ҳошимий мураббийлик постини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, жамоа ўтган мавсум Эрон Про-лигаси 3-ўринда якунлади.
Фикрлар