"Реал"ни ҳужумчи тарк этади

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" 21 ёшли испаниялик ҳужумчи Виктор Муньос билан хайрлашади, дея хабар бермоқда ижтимоий тармоқлар орқали нуфузли инсайдер Фабрицио Романо.

Tecno

Манбага кўра, ҳужумчи фаолиятини "Осасуна"да давом эттиради. "Қироллик клуби" Муньоснинг сотувидан олти миллион евро ишлаб олади, шунингдек, футболчининг кейинги трансферидан 50 фоиз улушга эга бўлади.

Ўтган мавсумда ҳужумчи Мадрид грандининг тўртта ўйинда иштирок этиб, гол уролмади. Виктор "қироллик клуби" футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!