Родригодан "Арсенал"га ўтиши ҳақида сўрашди

CHERY AUTO

Родриго ёзги трансферлар ойнасида "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу орада ижтимоий тармоқларда АҚШда олинган видео пайдо бўлди. Футбол мухлислари эсдалик учун суратга тушиш учун Родригонинг ёнига келишди. Мухлислардан бири Родригонинг "Арсенал"га ўтиш-ўтмаслигини сўради. 24 ёшли бразилиялик жавоб бермаган ва умуман муносабат билдирмаган.

Tecno

Родригонинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Умуман олганда, бразилиялик футболчи Мадрид жамоаси сафида жами 270 та ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол урган ва 51 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финалида ПСЖга 4:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!