Шомуродов “тахти”да қолди!

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг тўпурарлари ўртасида “Олтин бутса” учун кураш ҳам қизғин кечмоқда. Чемпионатнинг энг самарали ўйинчилари пойгасида асосан Европанинг нуфузли клубларидан турк лигасига таклиф этилган номдор футболчилар иштирок этмоқда.

Tecno

Қувонарли томони, ўз ҳисобига энг кўп тўп ёздириб қўйганлар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам бор. Агар миллий жамоамиз келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига боришини инобатга олсак, Ўзбекистоннинг энг зўр тўпурари жорий мавсум давомида юқори спорт формасида бўлиши ва ўзига ишончини ошириб бориши жуда муҳим аҳамият касб этади.

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг 11-турига келиб, тўпурарлар баҳсида еттита гол урган ҳолда “Трабзонспор” вакили Пол Онуачу билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Айни пайтда Суперлигада тўққизта учрашувдан олтитаси якунланди. Тўпурарлар пойгасининг юқори қисмида бораётган ҳужумкор ўйинчиларнинг барчаси тур ўйинини ўтказиб бўлди ва қолган учта учрашувда бирор футболчи фавқулодда кўпроқ гол уриб юбормаса, вазият ўзгармайди.

Турк клублари чемпионатда тўп тепиш учун рўйхатдан ўтказган жами 518 нафар чарм тўп устасининг 50,8 фоизи, яъни 263 таси легионерлардир.

Суперлига тўпурарлари пойгасида қўшимча кўрсаткичларга кўра, айнан Элдор Шомуродов етакчи сифатида қайд этилган. Чунки ҳамюртимиз олтита голни ўйиндан, биттасини пенальтидан киритган. Пол Онуачу эса, икки марта 11 метрлик нуқтадан тўп киритган. Италия ва Англия чемпионатларидан келган бу икки ҳужумчининг қолган барча кўрсаткичлари тенг ёки бир-бирига яқин.

Энг яқин таъқибчилар – ҳисобида олтитадан тўп бўлган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди ва марокашлик Юссуф Эн-Несири бу турда рақиблар дарвозасини ишғол қила олмади. “Галатасарой” юлдузи Икарди олтита голидан бештасини август ва сентябрь ойларида урган. Октябрь ойида фақат бир марта ўзини кўрсатди.

“Фенербаҳче” сафида ҳар бир учрашувда майдонга тушаётган Юссуф Эн-Несири олтита голидан тўрттасида иккита ўйинда – “Генчлербилиги”  ва “Газиантеп” дарвозасига дубль билан жойлаган.

Тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган бу футболчиларнинг бари “топ-5” лигалари – Англия, Италия, Испания, Франция чемпионатлари ҳавосини олган юлдузлардир.

Ўн биринчи тур якунларига кўра, тўпурарлар баҳсига “Коньяспор” ҳужумчиси Умут Найир ҳам қўшилди. Фаолиятининг катта қисмини Туркия клубларда ўтказаётган 32 ёшли ҳужумчи орада бир йил Хорватия чемпионатига бориб, “Хайдук” клуби шарафини ҳимоя қилиб келганини инобатга олмаса, асосан турк лигасига тўлиқ мослашганлиги учун бошқа тўпурарлардан ажратиб турибди.

Айни пайтда чемпионат тўпурарлари баҳсининг учинчи гуруҳида бештадан тўп киритган тўрт футболчи жой олган. Хусусан, “Самсунспор”дан Карло Холсе, “Трабзонспор”дан Фелипе Аугусто, “Бешиктош”дан Рафа Силва ҳамда “Фенербаҳче”дан Талискани ҳам “Олтин бутса” учун асосий даъвогарлар рўйхатига қўшиш мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида “Рома”дан “Истанбул Башакшеҳир”га ижара шартномаси асосида кўчиб ўтган Элдор Шомуродов Суперлига доирасида “Бешиктош”, “Аланьяспор”, “Коньяспор”, “Галатасарой”, “Кожаэлиспор” дарвозаларига биттадан гол урган бўлса, “Антальяспор” майдонида ўтказилган баҳсдан дубль билан қайтган.

Шомуродов “учди”!

Каннаваро Шомуродов ўйинини кўргани борганига Туркияда қандай муносабат бўлди?

Гвардиола Ҳусанов майдонга қайтганидан кейин яна иккита янгилик айтди

Ҳусановга “Сити”нинг афсонавий сардори кучли маслаҳат берди!

Шомуродов Туркияда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди

Бугун Шомуродов яна гол уриши керак, Файзуллаев эса...

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию