Ямал 18га киряпти, лекин бу шунчаки туғилган кун эмас!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага Ламин Ямал расман 18 ёшга тўлади. Аммо меҳмонлар оддий туғилган кун эмас, балки ёзнинг энг махфий ва ғаройиб кечасида қатнашишади!

Tecno

Қаттиқ қоидалар – ҳеч қандай телефон йўқ!

Маълумотларга кўра, тадбирда мобил телефонлар тақиқланади. Ҳеч ким расм ёки видеога ола олмайди – ҳеч қандай маълумот интернетга чиқмаслиги учун шундай чора кўрилган.

Шу билан бирга, меҳмонлар рўйхати махфий сақланмоқда, лекин "Bad Gyal", "Ozuna", "Duki" ва "Black Eyed Peas" каби машҳур санъаткорлар, шунингдек, "Барселона" ва Испания терма жамоасидаги жамоадошлари ҳам таклиф этилгани аниқ.

Бир неча машҳур нашрларнинг ёзишича, байрам ўтказиладиган жой аввалига Ибица варианти муҳокама қилинган, ҳозирги тахминларга кўра, асосий локация – Барселона ёки очиқ денгиздаги хусусий яхта. Манзил фақат бир неча соат олдин эълон қилинади.

Маросим учун қатъий шартлар:

1. Наркотик моддаларга тўлиқ тақиқ
2. Жой сўнгги дақиқаларда айтилади
3. Барча харажатлар – Ямалнинг ҳисобидан (учиш, яшаш, овқат)

Бу кун Ямал учун нафақат расман катта ёшга қадам қўйиш, балки бутун жаҳон гапирадиган тарихий санага айланиши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!