
Ракитич нега "Барса" Месси, Неймар, Суарес, ва бошқа юлдузлар билан Чемпионлар лигасини кўпроқ ютмагани ҳақида гапирди
Собиқ "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич каталонияликлар ҳужум чизиғи ҳақида афсус ила фикр билдирди:
— Бу ҳужум фақат битта Чемпионлар лигасини юта олди. Бу жуда аламли. Нима содир бўлди?
"Бу жуда аламли. Жуда ранжитади ва аччиқ келтиради. Лео Месси, Луис Суарес, Неймар, Бускетс, Андрес Иньеста, Пике ва бошқалар ҳам бир-бирини қаттиқ танқид қилгиси келганига ишончим комил. Чунки мен кўп маротаба очиқ айтганман — барчага ҳурматим бор ҳолда: "Биз ҳаддан ташқари осойишта бўлиб қолдик.
2014/15 йилги мавсумда, яъни биз Ла Лига, Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогини ютган йил Хави жуда муҳим шахс эди. Ўша пайтда биз бунга етарлича эътибор бермаган бўлишимиз мумкин, аммо вақт ўтиши билан тушундимки, у кетгач, майда деталлар назоратсиз қолди. Бу жуда ачинарли. Чунки менимча, биз Чемпионлар лигасини 3 ёки 4 марта ютиш имконига эга эдик".
— Хавининг кетиши нималарга олиб келди?
"Аниқ айтиш ёки бунга ечим топиш осон бўлса, албатта, шундай қилган бўлардик. Аммо баъзан шундай бўладики, инсон баъзи деталларга эътибор беришдан тўхтайди. Масалан, гуруҳ босқичидаги оддий ўйин ёки биринчи ўйиндаги ғалабадан сўнг жавоб учрашувига жиддий тайёргарлик кўриш. Агар ҳаммасини ўз йўлига ташлаб қўйсангиз, футбол сизни жазолайди — айниқса энг юқори даражада. Рости, бу биз билан жуда кўп бор содир бўлган" – дея таъриф бериб ўтди хорватиялик ҳавбек.
Фикрлар