"Арсенал" ҳужумчиси Туркияга йўл олмайди. Барча янгиликлар ёлғон бўлиб чиқди

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Леандро Троссард жорий ёзда Туркияга йўл олмайди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида 30 ёшли бельгиялик футболчи "Фенербахче" таклифини қабул қилгани ва клуб "Арсенал"га трансфер учун 15 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Tecno

Бироқ, журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Троссард "Фенербахче"нинг трансфер режаларида йўқ. Шунингдек, турк клубининг "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Ив Биссума ва "Астон Вилла" вингери Леон Бэйлига бўлган қизиқиши ҳам тасдиқланмаган.

Троссарднинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади. Ҳозирча футболчи ва клуб янги келишув шартларини келиша олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!