КЎЖЧ. "Челси" финалда ПСЖни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалидан ўрин олган "Челси" - ПСЖ клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашувдан аввал қисман фаворит саналган Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ финал баҳсида Энцо Маресканинг "Челси"сига йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Тўқнашувни яхши бошлаган "аристократлар" дастлаб 22-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи эса англиялик ярим ҳимоячи Коул Палмер. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса ҳужумкор ярим ҳимоячи дублни расмийлаштирди. Шу билан бирга, 1-бўлим сўнггида Палмернинг узатмасидан сўнг Жоао Педро ҳисобни йириклаштирди. Мазкур голлар ўйин тақдирини ҳал қилди ва лондонликларнинг чемпионликни расмийлаштиришига замин яратди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!