
Гюсто: "Биз ғалабани ҳақли қўлга киритдик"
"Челси" ҳимоячиси Мало Гюсто Клуб ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ПСЖ устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг (3:0) жамоа ҳақидаги танқидларга жавоб берди.
"Бу фахрланарли натижа. Олдимизга аниқ мақсад қўйгандик ва унга эришдик. Кўпчилик биз ҳақимизда салбий фикрлар билдирди, ҳурматсиз муносабатда бўлди. Биз эса бу совринга муносиб эканимизни исботладик.
Биз рақибнинг тўпни назорат қилиш ва тез ҳаракатланишини билардик. Шунинг учун уларни кучли прессинг билан қийин аҳволга солишни режалаштиргандик. Улар заиф томонларига зарба беришни истардик ва бу режамиз иш берди. Энди биз бахтлимиз.
"Челси" янги лойиҳани бошлаганидан бери бизга нисбатан ҳурмат етишмади. Кўпчилик биз ҳақимизда шубҳали гаплар қилди — гўёки ёш жамоа катта ўйинларга тайёр эмасдек. Аммо биз бундай рақибларга қарши ҳам муносиб ўйнай олишимизни кўрсатдик" — дея таъриф бериб ўтди "аристократлар" футболчиси
Фикрлар