
Гарет Бэйл: "Челси" АПЛ чемпионлиги учун кураша олади"
"Реал"нинг собиқ юлдузи Гарет Бэйл Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этган "Челси" ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, улар чемпионлик учун курашишдан унчалик ҳам узоқ эмас. Ўтган мавсум Рождество вақтида ҳам улар фаворитлардан бири деб аталган эди.
Албатта, бу жуда ёш жамоа, шундай пайтлар бўладики, уларда тушиш бўлади. Лекин бу улар учун катта сабоқ бўлди. Улар характер кўрсатишди — Конференциялар лигасини ютишди, энди эса Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишди.
Менимча, энди уларда ўзларига ишонч пайдо бўлади ва ўзларини юқори баҳолай бошлашади" – деди Бэйл DAZN'га берган интервьюсида.
Фикрлар