"Реал" Родригони сотишга тайёр. Клуб футболчига нарх белгилади

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Родригони сотишга қарши эмас. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, агар яхши таклиф бўлса, "қироллик клуби" 24 ёшли футболчи билан хайрлашиши мумкин.

Tecno

Айни пайтда Родриго Англия Премьер-лигасининг қатор етакчи клублари эътиборида. Хусусан, аввалроқ "Арсенал" ва "Ливерпуль" томонидан қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Rodrygo of Real Madrid C.F. Passes the ball during the FIFA Club World Cup 2025 group H match between FC Red Bull Salzburg and Real Madrid CF at...

"Реал" футболчи учун 120–130 миллион евро атрофида компенсация талаб қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Родриго "қаймоқранглилар" сафида 2019 йилдан бери тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчини 90 миллион еврога баҳолаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!