
Ислом Кенжабоев "Қизилқум" футболчиси!
"Қизилқум" ўз сафига Ислом Кенжабоевни қўшиб олганини эълон қилди.
"Мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз, трансфер ойнасида илк юришини амалга оширди.
Навоийликларга бегона бўлмаган, амалдаги Ўзбекистон чемпиони, тажрибали ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев яна "олтин изловчилар" сафида ҳаракат қилади. Футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида 1 ярим йиллик шартнома имзоланди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Кенжабоевнинг аввалги жамоаси "Насаф" эди.
Фикрлар