
"Реал" ярим ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтиши мумкин
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Дани Себальос ўзининг собиқ жамоаси - "Бетис"га қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
- "Бетис" - менинг уйим. Доимо шундай бўлиб қолади. Умид қиламанки, уларнинг эшиклари мен учун очиқ туради. Бу ҳафта келажагимни муҳокама қилишни режалаштирганман. Ҳозирча ҳеч қандай учрашувлар бўлгани йўқ, - деди хавбек.
Себальос "Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади. Дани 2014 йилдан 2017 йилгача Севиля жамоасида тўп тепган. 28 ёшли ярим ҳимоячининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган.
Фикрлар