
Валижон Раҳимов "Андижон"ни тарк этди
Ёзги селекция ишларини давом эттираётган "Андижон" айрим ўйинчилар билан хайрлашмоқда.
Бунгача Искандар Шойқулов билан шартнома бекор қилинганлиги хусусида хабар бергандик, бу сафар дарвозабон Валижон Раҳимов “Андижон” билан хайрлашганини маълум қиламиз.
Клуб матбуот хизмати икки томоннинг ўзаро келишувига кўра шартнома бекор қилинганини баён этди.
Раҳимов мавсум бошида таркибимизга қўшилганди ва ўтган вақт мобайнида Суперлигада олтита, Ўзбекистон Кубогида иккита ва бир бор Суперкубок ўйинида майдонга тушди.
Фикрлар