
Турк клуби "Наполи" билан келиша олмаяпти
"Галатасарой" ҳамон нигериялик хужумчи трансферини хал қилолмаяпти.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, "Галатасарай" Виктор Осимхен учун 75 миллион евродан воз кечишга тайёр. Туркия клуби дастлаб 40 миллион евро тўлаб, 2027 йилгача қолган миқдордан қутилишни мақсад қилган. "Наполи" эса ушбу муддатни 1 йилга қисқаришини истайди. Бундан ташқари, неаполликлар 26 ёшли футболчининг келажакдаги трансферидан хам улуш олишни хоҳламоқда. Икки клуб ўртасида музокаралар якуний босқичга яқинлашяпти.
Маьлумот учун, форвард якунига етган мавсумда истанбулликлар сафида умумий 41 ўйинда майдонга тушиб,37 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар