
"Бавария"Диас трансфери бўйича рад этиб бўлмас таклиф тайёрлаяпти
"Бавария" ҳамон Луис Диасни ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.
"Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, немис клуби трансфер бўйича янги таклиф тайёрлаяпти. Футболчининг ўзи билан ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган, аммо бу муаммо туғдирмайди. "Бавария" Диасга 2029 ёки 2030 йилгача амал қиладиган шартнома таклиф қилиши мумкин.
Аввалроқ, "Ливерпуль" колумбиялик ҳужумчисини 67,5 миллион еврога мюнхенликларга сотишни рад этгани маълум бўлди.
Ўтган мавсумда Луис Англия Премьер-лигасида 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Фикрлар